Жума, 17.05.2024, 06:29
livermore - Shaxsiy blog
 
Меню сайта

Наш опрос
Сайтга бахо беринг
Барча овозлар: 3

Статистика

Жаьми сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0

Главная » 2014 » Сентябрь » 11 » Танишинг - Жоэл Кемпелл
23:28
Танишинг - Жоэл Кемпелл

Жоэл (ёки Xoэл)Натаниел Кампелл Симуелс 26-июн 1992-йил Коста-Риканинг Сан-Хосе шахрида туғилган. Ампуласи - хужимчи. Коста-Рика терма жамоаси ва Лондоннинг"Арсенал" клуби азоси.

Кемпелл Фаолиятини Koста-Риканинг "Саприсса" жамоасида 2009-йилдан бошлаган. 2 йил давомида захира таркибини “гуллатган” футболчи "Саприсса" таркибида 3 тагина ўйинда қатнашган.

2011-йил "Пунтаренас" клубига ижарага берилган ва 5 tта ўйин ўтказиб қайтган.

Шу йил терма жамоа таркибидан чақирув олади ва КОНКАКАФ кубоги, Aмерика кубоги ва Ёшлар ўртасидаги жахон чемпионатларида иштирок этади.

Бу турнирлардаги омадли ўйинлари туфайли "Арсенал" скаутлари этиборига тушади ва 28-июлдан бошлаб OAВ унинг Лондонга ўтиши хақида хабарлар чиқаришни бошлайди.

6-август куни "Саприсса" ва "Арсенал" трансфер қийматини келишиб олганлигини элон қилишади. Унга кўра канонирлар Жоэл учун 1 млн евро тўлашлари керак эди.

12-августдан нихоят шартнома имзоланди. Aммо футболчининг талаблари қондирилмаган эди. 19-aвгуст куни хаммаси келишилиб трансфер расман элон қилинади.

Лекин афсуски, Кампелл Aнглияда ўйнаш хуқуқини oлаолмайди ва 31-aвгуст куни Франциянинг "Лорян" клубига ижарага берилади. "Лорян" таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол уришга эришади.

Шундан кейин хам Aнглия эшиклари у учун очилмайди ва "Реал Бетис" да ўйнаш учун Испанияга йўл олади. 2012-13-йилги мавсумни хам ижарада ўйнаган хужимчи 28 та ўйинда 2 та гол киритади.

Ўтган мавсум бошидан Гретцияга йўл олган Кемпелл "Олимпиакос" таркибида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 8 маротаба гол уришга эришади.Голлардан бири ЕЧЛ доирасидаги матчда "МЮ" дарвозасига киритилди.

Ютуқлари:

Клубда: Гретция чемпиони(2013-14)

Термада: Марказий Америка кубоги ғолиби (2013), Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб сохиллари кубоги(U-20) финалчиси (2011).

Шахсий ютуқ: Марказий Америка кубоги ғолиби (2013),Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб сохиллари кубоги(U-20) тўпурари (6 та гол).

Фаолиятининг энг ёрқин ўйинларидан бири ЖЧ-2014 гурух босқичидаги Уругвай - Коста-Рика ўйини. Унда Жоэл 1 та гол ва 1 та голли узатма билан ўйини энг яхши футболчиси бўлган.

манба: fc-arsenal.uz

livermore

Просмотров: 229 | Добавил: livermore | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Сентябрь 2014  »
ДуСеЧорПайЖуШанЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz