Пайшанба, 02.05.2024, 05:51
livermore - Shaxsiy blog
 
Меню сайта

Наш опрос
Сайтга бахо беринг
Барча овозлар: 3

Статистика

Жаьми сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0

Главная » 2015 » Февраль » 6 » Рақибимиз – "Монако" хақида
21:39
Рақибимиз – "Монако" хақида

Расмий номланиши: Association Sportive de Monaco Football Club

Лақаби: Les Rouge et Blanc (қизил-оқлар)

Асос солинган йили: 23-август 1924 – йил(90 ёшда)

Стадион: ``Lui II``

Стадион сиғими: 18523

Рахбарлари: Дмитрий Риболовлев(67% акция) ва Монако князи Алберт II(33% акция)

Президент: Дмитрий Риболовлев(Россия)

Мураббий: Леонарду Жардим(Португалия)

Сардор: Жеремэ Тулалан(Франция)

Турнир: Франция 1-лигаси. Амалдаги вице-чемпион

Форма: асосий: оқ-қизил; мехмонда: оқ-кўк

Монако алоxида князликда жойлашган бўлиб, Франция таркибига киритилган. Клуб Франция чемпионатида энг омадлиларидан хисобланади. Клуб хисобида 7 та Франция Лига чемпионлиги ва 5 та кубок чемпионлиги мавжуд.

 

Тарихи

1-август, 1919-йилда Монако князлиги ва Босол шахрида 5 та ташкилот хамкорлигида Монако футбол федерацияси ташкил қилинди.

Клубнинг ўзи эса 1924-йил, 23-августда ташкил қилиниб, князлик номи берилади.

Монако 1924-25-йилги мавсумда илк ўйинларини Франция жануби-шарқий дивизионида бошлайди. Бир йил ўтиб шу дивизионда чемпион бўлади.

1930-йилда Францияда профессионал лига ташкил қилинди ва Монакога хам таклиф билдирилди. 1933-34 – йилги мавсумда 2-дивизиондан иштирокини бошлаган клуб илк ўйинда Нитцага 2-3 хисобида мағлуб бўлади. Мавсум якунида Монако жанубий минтақа гурухида 3-ўринни эгаллайди. Аммо клуб молиявий муаммолар туфайли профессионаллик мақомини йўқотади.

2-жахон уруши тугагач клуб Монако князи Рене III рахбарлигида яна Франция чемпионатига қайтади. "Монако" ўзининг 1-совринини аламли тарзда қўлга киритади.   1959-60-йилги мавсумда Люсен Ледюк мураббийлигида клуб Франция кубоги финалида “Сент-Этен” клубини 4-2 хисобида мағлуб этади. Бу француз мухлисларига ёқмайди ва ўйиндан сўнг футболчилар тошлар ёмғири остида қолишади. Кейинги йил эса лигани ютиб олишади ва нихоят французлар хам уларга кўника бошлайдилар. Ледюкдан сўнг клубни Жерар Банид, Люсен Мюллерлар хам бошқаришади. Шу даврларда клуб 3 марта кубок ва 3 марта лига чемпиони хам бўлишади.

1987-йилда Монако мураббийлигига Арсен Венгер тайинланади. Венгер клубга Жорж Веа, Глен Ходдл, Юрген Клинсман, Юрий Жаркаеф каби юлдузларни жалб қилади. Натижада клуб 1987-88-йилги мавсумда Франция чемпиони деган номни қўлга киритади.

90-91 ва 91-92 – йиллардаги мавсумларда вице-чемпион мақомини эгаллашди. Ва яна Франция кубогини хам қўлга киритишди. Арсен Венгер даврида 2 марта Кубок финалчиси хам бўлишган.

Хозирги кундаги Монако...

Венгер клубни тарк этгач секин-аста клуб 2-даражали мақомга тушиб қолди. 2000-йилгача бориб клуб буткул молиявий қийинчилик тубига тушиб қолади. 2003-йилда Монаконинг молиявий қарзи 50 млн евро (68 млн доллар) га етади ва клуб президенти Жан Луи-Кампор истефога чиқарилади.

Клубга Диде Дешам келгач омадли даврлар яна қайта бошланди. Дешам Мориентес, Жюли, Жером Ротен ва Дадо Пршо каби футболчилар ёрдамида клубни қайта тиклайди. 2005-йилда Монако таркибидаги барча юлдузларни сотиб юборади ва ўйин сурати тушиб кетади. Клубда 2003-йилдан 2011-йилгача 4 марта президент ўзгарди. Акционерлар клуб акцияларини тарқатиб юборишгани оқибатида 2011-йил Монако 1-Лигани тарк этиб Франциянинг қуйи двизионига йўл олади.

2011-йил охирида акциялар нархи тушганидан фойдаланган россиялик тадбиркор Дмитрий Риболовлев клубнинг 67.67 % акцияларини сотиб олади ва клуб мухлислари нажоткорига айланади.

"Монако" академиясидан Эмануел Пети, Лилиан Тюрам ва Терри Анри каби юлдузлар порлаб чиққан.

Ютуқлари:

Франция чемпионати

Чемпион(7): 1960/61, 1962/63, 1977/78, 1981/82, 1987/88, 1996/97, 1999/00.                             

2-ўрин(6): 1963/64, 1983/84, 1990/91, 1991/92, 2002/03, 2013/14                                              

3-ўрин(10): 1955/56, 1957/58, 1984/85, 1988/89, 1989/90, 1992/93, 1995/96, 1997/98, 2003/04, 2004/05.

Франция кубоги

Ғолиб(5) : 1959/60, 1962/63, 1979/80, 1984/85, 1990/91

Финалчи(5) : 1973/74, 1983/84, 1988/89, 1991/92, 2009/10.

Франция Супер Кубоги

Ғалаба(4) : 1961, 1985, 1997, 2000.

Финалчи(1) : 1960.

Франция Лига Кубоги

Ғолиб(1) : 2002/03. 

Финалчи(1) : 2000/01.

Шарл Кубоги

Ғолиб(1) : 1961.

Халқаро ютуқлар

УЕФА Чемпионлар Лигаси

Финалчи(1) : 2004

½ финал(2) : 1993/94, 1997/98

¼ финал(1) : 1988/89

Кубог эгалари кубоги

Финалчи(1) : 1991/92.

½ финал(1) : 1989/90.

УЕФА кубоги

½ финал(1) : 1996/97

Алп кубоги

Ғолиб(3) : 1979, 1983, 1984.

Финалчи(1) : 1985

 

Турнир

Рақиб

Стадион

Хисоб

Тамошабин

 1

ЧЛ

Байер

Уйда

1 : 0

 2

ЧЛ

 Зенит

Мехмонда

0 : 0

 3

ЧЛ

 Бенфика

Уйда

0 : 0

 4

ЧЛ

 Бенфика

 Мехмонда

1 : 0

32565

 5

ЧЛ

Байер

Мехмонда

0 : 1

 6

ЧЛ

Зенит

Уйда

2 : 0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Худайбердиев Нурмухаммад

Просмотров: 304 | Добавил: livermore | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Февраль 2015  »
ДуСеЧорПайЖуШанЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz