Пайшанба, 02.05.2024, 12:51
livermore - Shaxsiy blog
 
Меню сайта

Наш опрос
Сайтга бахо беринг
Барча овозлар: 3

Статистика

Жаьми сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0

Главная » 2014 » Сентябрь » 18 » Омадсиз старт! «Боруссия» - «Арсенал» ўйинига қисқача шарх.
18:59
Омадсиз старт! «Боруссия» - «Арсенал» ўйинига қисқача шарх.

Кеча «Сигнал Идуна Парк» да ЕЧЛ нинг 1- тур доирасидаги «Боруссия» - «Арсенал» ўйини бўлиб ўтди. «Боруссия» бу сафарги тўқнашувда кононирларни 2 – 0 хисобида мағлубиятга учратди. Хозир шу ўйини тахлил қилиб кўрамиз...

 

Омадсиз ўйинлар серияси...

Биринчи ўйини қовушмаётган Арсен Венгер шогирдлари ўйинига тўхталамиз. Тўғриси кечаги таркиб билан анча яхши натижани кўрсатиш мумкин эди (Шченсни, Бельерин, Косьельни, Мертесакер, Гиббс, Ўзил, Артета, Санчес, Уилшер, Рэмзи, Уэлбек). Кечаги ўйинда асосий таркибдаги ўйинчилар ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишмади. Айниқса Уэлбек, Санчес, Ўзиллар. Кеча ўйин олдидан Уэлбекка аталган танқидлар Денига яхши таъсир қилмади шекилли. Яна ўша ўйин! “Эски хаммом, эски тос”             Санчес умуман майдонда кўринмади. Уни фақат хатолари майдонда борлигини билдириб турган бўлса ажаб эмас. Хаттоки бир вазиятда Алексисни хатосидан сўнг Обамеянг дарвозани ишғол қилишига озгина қолди. Ўзи кеча Ўзил майдондамиди? И узур Месут майдонга асосий таркибда тушди-ку. Хар доим Ўзил харакат қилган ўйинларни кўрсам, унинг пасларидан завқланардим. Лекин кеча Ўзил биздаги завқланиш хисини уйғота олмади. «Арсенал» даги марказий ўйинчилар яхши ўйнашмади шекилли, кеча «Боруссия» нинг ярим химоячилари майдон марказида сайр қилиб юришди. Венгер ўйиндан сўнг бу муамога алохида тўхталиб ўтди: “Бугун дортмундликлар майдон марказида кучли ўйин намойиш қилишди. Биздан яхши ўйнашди. Биз жамоа сифатида улар савиясига мос эмасдик”, – дейди Венгер.

Эътибор берадиган бўлсак биринчи гол марказий ўйинчиларнинг хатоси оқибатида келиб чиқди. Имобилле дарвозабон етказиб берган тўпни майдон марказидан бемалол қабул қилиб олди. Чиро жарима майдончаси ичигача етиб борди хамда Шеснини ожиз қолдирди. Бу вазиятда Имобиллега химоя чизиғидаги ўйинчилар умумун қаршилик кўрсата олмади. 48 – дақиқада Обамеянг лондонликлар билан орадаги фарқни иккитага етказди. Шундан сўнг ўйин умуман ўзгариб кетди. Венгер шогирдлари қанчалик уринишмасин, ўйин давомида бирорта ҳам гол ура олишмади ва якунда 2:0 ҳисоби сақланиб қолди.

Омар Момани: "Бу футболми?"

Ортиқча изохларга хожат йўқ!

Парвоз қилиш учун қанот керак!

Ўтган ўйинларда қанот химоячилари Дебюши ва Монреаллар жарохат олишгани сабабли, кечаги ўйинда уларнинг жойини ёш ўйинчи Бельерин эгаллади. Эсларингда бўлса бу ёш ўйинчини мавсум бошида «Венфика» га қарши майдонга тушган эди. Бельерин шу ўйинда жуда яхши ўйнаган эди. Хатто битта голли пас хам чиқарган эди. Афсуски кечаги ўйинда бу ёш ўйинчи рақибларига муносиб қаршилик кўрсата олмади. Тўғри анча кўп харакат қилган бўлиши мумкин лекин фойдасиз. Ўзи қанот химоясида жуда тезкор ўйинчилар харакат қилишлари керак. «Ливерпул» даги Алберто Морено бунга яққол мисол бўла олади. Энди «Астон Вилла» га қарши ўйингача Венгер бу муамо устида бош қотириши керак.

 

 Танқидлар...

Қилган хатоларингизни тезда танқид остида тоғирласангиз, ўзингизни яхши хис этасиз. Танқид яхши нарса, айниқса футболда. Тепада танқид остига олган ўйинчиларимиз ўз ўйинларини тезда топиб олишлари керак. Ахир улар клубнинг асосий ўйинчилари-ку. Мана «Арсенал» 4 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бунинг сабаби нимада? Менимча ўйинчилар футболдан зерикишган. Буни кечаги ўйин билан ифодалаш мумкин. Мухлислар «Арсенал» дан фақат чиройли ғалабаларни кутишади. Шунинг учун канонирлар тезда ўзининг ўйинини топиб олиши шарт.

Клуб мухлислари шу гапларни хар доим эсларингдан чиқарманглар:

“Хақиқий мухлис жамоа фақат ғалаба қозонганида эмас балки мағлубиятга учраганида хам бирга бўлиши керак....”

 

 

 ЕЧЛ, гуруҳ босқичи1-тур
Боруссия Д Германия – Арсенал Англия 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Иммобиле, 2:0 – 48 Обамеянг.
Боруссия Д – Вайденфеллер, Дурм, Шмельцер (Йойич, 79), Папастатопулос, Гросскройтц, Мхитарян, Кель (Гинтер, 46), Обамеянг, Бендер, Суботич, Иммобиле (Рамос, 86).
Арсенал – Шченсни, Бельерин, Косьельни, Мертесакер, Гиббс, Ўзил (Окслейд-Чемберлен, 62), Артета (Подольски, 77), Санчес, Уилшер, Рэмзи (Касорла, 62), Уэлбек.
Огоҳлантиришлар: Мхитарян (5), Ўзил (54), Уилшер (88).

 

livermore

Худойбердиев Нурмухаммад

Просмотров: 279 | Добавил: livermore | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Сентябрь 2014  »
ДуСеЧорПайЖуШанЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz