Пайшанба, 02.05.2024, 03:39
livermore - Shaxsiy blog
 
Меню сайта

Наш опрос
Сайтга бахо беринг
Барча овозлар: 3

Статистика

Жаьми сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0

Главная » 2015 » Апрель » 24 » Кубокдаги гигантлар тўқнашуви... “МЮ” – “Арсенал” ўйини олдидан.
16:38
Кубокдаги гигантлар тўқнашуви... “МЮ” – “Арсенал” ўйини олдидан.

Бугун Англия кубогининг финалидан ўрин олган супер тўқнашувга шохид бўламиз! Ха бугун Англия кубогида 2 та гигант “МЮ” – “Арсенал” клублари куч синашади. “МЮ” бугун ўз уйи саналмиш “Олд Траффорд” стадионида канонирларни қабул қилади. Хаммамиз биламизки, бу клублар ўртасидаги ўйинлар хар доим муросасиз кечган. Бугунги тўқнашув хам қизиқарли ўтишига шак-шубха йўқ.


Ўйин олдидан статистик маълумотлар!

Клублар шу ўйинга қадар 219 маротаба куч синашишган. Шу ўйинларнинг 78 тасида канонирлар ғалаба қозонишган бўлса, 93 та ўйинда қизил иблисларни қўллари баланд келган. Қолган 48 та ўйинда клублар муроса йўлини танлашган. “МЮ” ўзаро ўйинлар статистикасига кўра канонирлар дарвозасига 336 та гол урган бўлса, канонирлар бу голларга 307 маротаба жавоб қайтаришган.


Тепадаги статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, “МЮ” бу тўқнашувда фаворит. Сабаби “Арсенал” охирги 7 та ўйиндан бери қизил иблисларни мағлубиятга учрата олмаяпти. Биринчи даврадаги тўқнашувда хам Ван Гал шогирдлари “Эмирейтс”дан 3 очколик бўлиб қайтишганди. Охирги марта “Арсенал” кизил иблисларни бундан 4 йил олдин “Эмирейтс”да  1 – 0 хисобида мағлубиятга учратганди. Ха Венгер шогирдларини статистикасига хавас қилиб бўлмайди.


“Арсенал” клубининг расмий сайтидаги хабарга кўра бугунги ўйинда канонирларни “Олд Траффорд” стадионида 9 000 та мухлис кўллаб-кувватлайди.

Венгер бугунги ўйинга оптимал таркиб тушира оладими?

“Арсенал” таркибида анча йўқотишлар мавжуд. Ха бу мавсумда хам асосий таркиб ўйинчилари керагидан кўп жарохатлар олишмоқда. Бугунги ўйинни Уилшер, Фламини, Паулиста, Артета, Дебюши, Диабилар жарохати туфайли ўтказиб юборадилар. Эътибор берадиган бўлсак Диабидан ташқари жарохат олганларни хаммаси асосий таркиб ўйинчиларидир. Лекин таркибда уларни ўрнини билдирмаётган ёки улардан хам яхши ўйин кўрсатаётган ўйинчилар бор. Шундан хулоса чиқарган холда тепада санаб ўтган муамоларимиз, Венгерни бугунги ўйин учун танлайдиган оптимал таркибини тузишда халақит бермайди. Қуйида бугунги ўйинга тушадиган ўйинчиларни тахминий таркиби билан танишасиз:

Дарвозани охирги ўйинларда анча ишончли ўйин кўрсатаётган Оспина қўриқлаши мумкин, лекин бу кубок ўйини бўлганлиги сабабли Венгер бугунги ўйинда Шеснига имконият бериши кутилмоқда. Химояда Белларин, Мертасакер, Коселни, Гиббслар ўйнайдилар. Марказий ярим химояда Фламинини ўрнини билдирмаётган Коклен ўйнайди. Ярим химояда эса Касорла, Ўзил, Санчес, Ремсилар ўйнаши кутилмоқда. Хужум чизиғида охирги ўйинларда анча фаол ўйин кўрсатаётган Оливе Жиру харакат қилади.

Ди Мария vs Ўзил тўқнашуви...

Ха бу икки вундеркинд бир пайтлар бир клубда харакат қилар эди. Тақдирни хазилини қарангки, хозирда бу икки ўйинчи бир-бирига қарши икки клубда харакат қилмоқда. Ўзил “Реал” таркибидан 2013-йилнинг ёзида 42.5м эвазига “Арсенал” таркибига келиб қўшилди. Ўзил кетгандан кейин “Реал” клубга бир қанча истеъдодли ўйинчиларни олиб келди. Шу муносабат билан Ди Мария хам бу йил охири оқибат “Реал” клубини тарк этди ва Англиянинг гранд клуби “МЮ” га 59м эвазига кўчиб ўтди. Эсларингда бўлса улар бир таркибда ўйнаган пайтлари майдонда ажойиб футбол спектакли шохиди бўлар эдик! Ажаб эмас балки, бугун хам “Олд Траффорд” стадионида улар бизга ажойиб футбол спектаклини намойиш этишса.

2015-йил 9 – март Душанба

“МЮ” – “Арсенал”
Стадион: “Олд Траффорд”
Бошланиш вақти:00:45 (Тошкент вақти билан)
TV: Спорт-1 (Россия)

“МЮ” нинг тахминий таркиби (3-4-3-1): Де Хеа, Рохо, Эванс, Смоллинг, Блинд , Янг, Эррера, Ди Мария, Валенсия, Руни, Фалкао.

Ўйинга тушмайди: Ван Перси

Ўйинга тушиши сўроқ остида: Шоу

Арсеналнинг тахминий таркиби(4-3-3-1): Шесни, Гиббс, Коселни,Мертасакер, Белларин, Гнабри, Ремси, Касорла, Санчес, Ўзил, Жиру

Ўйинга тушмайди: Абу Диаби, Уилшер, Фламини, Паулиста, Артета, Дебюши

Ўйинга тушиши сўроқ остида: Монреал

Хакам: Майкл Оливер

 

Худайбердиев Нурмухаммад

Просмотров: 242 | Добавил: livermore | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Апрель 2015  »
ДуСеЧорПайЖуШанЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz