Пайшанба, 02.05.2024, 04:10
livermore - Shaxsiy blog
 
Меню сайта

Наш опрос
Сайтга бахо беринг
Барча овозлар: 3

Статистика

Жаьми сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0

Главная » 2014 » Сентябрь » 13 » Хамма «Эмирейтс»га! Ёхуд «Арсенал» – «Манчестер Сити» ўйини олдидан.
19:07
Хамма «Эмирейтс»га! Ёхуд «Арсенал» – «Манчестер Сити» ўйини олдидан.

Бугун Англия чемпионатини 4 – турига старт берилади. Турнинг энг марказий ўйини Лондонда «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади. Канонирлар ўз уйида «Манчестер Сити» ни қабул қилади.

Бу ўйини қизиқарли ўтишига шубха йўқ! Нимага денг? Чунки бу иккала клуб хам ўтган 3 – турда мухим очколарни бой беришган. Ўтган турда «Арсенал» «Лестер Сити» билан 1-1 хисобидаги дурранг қайд этди. «Сити» да эса бунинг акси юз берди. Шахарликлар ўз уйида «Сток Сити» га 1-0 хисобида мағлубиятга учрашди ва тур сенсатсияни амалга оширишди. Бугунги 3 очко иккала клубга хам сув ва хаводек зарур, Нимага дейсизми? Чунки бугун икки пешқадам «Челси» ва «Суонси» клублари тўқнаш келишади. Бу ўйин кўп нарсаларга ойдинлик киритиши мумкин.

Шу пайтгача Арсенал – Манчестер Сити клублари ўзаро 186 маротаба куч синашишган. Ўйинларнинг 95 тасида  «Арсенал» ни қўли баланд келган. 42 та ўйинда ўйинчилар муроса йўлини танлашган. Қолган  49 та ўйинда шахарликлар ғалаба қозонишган.Голлар нисбати 302 - 211 (+91) Арсенал фойдасига. Бу икки клуб шу йилнинг 10-августида Суперкубок учрашувида тўқнаш келишганди. Ўша ўйинда канонирлар 3 - 0 хисобида ғалаба қозонишганди.

Арсен Венгер Эмирейтсдаги ўйинга қандай таркиб танлайди?

Венгер бу сафарги ўйинга қуйдаги таркибни тушириш эхтимоли бор: Шесни, Мертасакер, Коселни,Гиббс, Дебюши, Артета, Уилшер, Ремси, Касорла, Санчес, Уэлбек

Ха одатдаги таркиб, лекин хужум чизиғи ўзгарган. Арсенал Жируни жарохати сабабли трансфер кунининг охирги дақиқаларида «МЮ» дан Денни Уэлбекни харид қилди. Бугун Уэлбек канонирлар таркибида дебют қилиши мумкин. Клубнинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Аарон Ремси бу ўйинга тушиши сўроқ остида эди, лекин Ремси бу ўйингача тикланди. У хозир яхши формада! Демак у хам ўйинга тушиши мумкин. Артета хам жарохатидан фориғ бўлган. У бугунги ўйин қайдномасига киритилган. Уни хам майдонда кўришимиз мумкин. Гиббс хам жарохатидан қутилган.Бу сафар марказий химояда Чемберснинг жойини тажрибали Мертасакер эгаллаши кутилмоқда. Қолган ўйинчилар ўз жойларида.

Арсенал клуби бош мураббийи Арсен Венгер бугунги ўйинга ўз фикрларини билдириб ўтди: “Шанба – бизнинг жамоа сифатида яхши шаклланиб улгурганимиз ва кескин курашга тайёр эканлигимизни исботловчи муҳим кун”

 

 

2014-йил 13-сентабр Шанба

Арсенал vs Maн Сити  
Стадион: Эмирейтс
Бошланиш вақти: 16:45(Тошкент вақти билан)
TV: НТВ+Футбол

Арсеналнинг тахминий таркиби (4-2-3-1): Шесни, Мертасакер, Коселни,Гиббс, Дебюши, Артета, Уилшер, Ремси, Касорла, Санчес, Уэлбек

Ўйинга тушмайди: Гнабри, Тео Уолкот, Жиру

Ўйинга тушиши сўроқ остида:

Ман Ситининг тахминий таркиби (4-3-2-1): Харт, Компани, Демичелес, Коларов, Забалета, Фернандинo, Туре, Насри, Силва, Жеко,Агуэро

Ўйинга тушмайди: Фернандо, Йоветич

Ўйинга тушиши сўроқ остида:

Хакам: Клаттенбург

livermore

Худойбердиев Нурмухаммад

 

Просмотров: 252 | Добавил: livermore | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
avatar
1 livermore3749 • 13:12, 30.03.2015
adadad
avatar
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Сентябрь 2014  »
ДуСеЧорПайЖуШанЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz