Пайшанба, 02.05.2024, 16:24
livermore - Shaxsiy blog
 
Меню сайта

Наш опрос
Сайтга бахо беринг
Барча овозлар: 3

Статистика

Жаьми сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0

Главная » 2015 » Август » 23 » «Бунёдкор» тарбияланувчиси Лондоннинг «Арсенал» клубида малака оширади
13:34
«Бунёдкор» тарбияланувчиси Лондоннинг «Арсенал» клубида малака оширади
  • “Бунёдкор” клуби академиясининг 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоаси ҳужумчиси Бўронбек Мирзасалимов 7 июль куни Тошкентдан Лондонга учиб кетди.

    У шу яқин вақт ичида Лондоннинг “Арсенал” клуби ёшлар жамоасида малака ошириш трейнингларида қатнашади. Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар биринчилиги ёзги таътилга чиққанлиги муносабати билан юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, ёш футболчимиз Европага йўл олган. Айтиб ўтиш жоиз, “Арсенал” академиясига таклиф олиш футболчи олдига қўйилган маълум шартларнинг талаб даражасида бажарилганидан сўнг амалга ошди. Биринчидан, футболчи Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар биринчилигида ўз тенгқурлари орасида яққол ажралиб туради ва етакчи тўпурарлардан ҳисобланади. Бундан ташқари, умидли ўйинчимиз таклиф қилаётган тарафга инглиз тилида бемалол гаплаша олишини ҳам амалда исботлаши керак эди.

    Қувонарлиси, Бўронбек Лондонга етиб боргач, инглиз тили бўйича имтиҳонни барчадан аъло даражада топширди. У 120та саволдан 120тасига аниқ жавоб берган ва шу йўналишдаги махсус сертификатга эга бўлди.

    Энди Мирзасалимовни Лондон атрофидаги Чартерхаус районида жойлашган “Арсенал” академиясидаги қизиқарли ва, албатта, келажак учун кони фойда бўлган машғулотлар ва назорат учрашувлари кутиб турибди.

  • Албатта биз Бўронбекка бу машғулотларда омад тилаб қоламиз!!!

Просмотров: 241 | Добавил: livermore | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Август 2015  »
ДуСеЧорПайЖуШанЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz