Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Арсенал" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳсда Арсен Венгер шогирдлари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 16 дақиқасида Оливье Жиру "қайчи" услубидаги зарбаси билан мезбонлар дарвозабони Маккартини доғда қолдириб, ҳисобни очди. 28 дақиқада эса "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Уорд узоқдан йўллаган зарбаси билан учрашувда мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса Алексис Санчеснинг боши билан берган зарбасини мезбонлар сардори Дилэйни ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
Шу тариқа Арсен Венгер шогирдлари мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
"Кристал Пэлас" – "Арсенал" - 1:2
Голлар: 0:1 – 16 Жиру, 1:1 – 28 Уорд, 1:2 – 55, Дилэйни (автогол )
Огоҳлантиришлар: Коклен (41), Макартур (45).
"Кристал Пэлас" – Маккарти, Дэнн, Суаре, Уорд, Дилэйни, Болази (Матч, 46), Кабай, Панчон, Макартур (Бэмфорд, 80), Заа (Ли Чун Юн, 76), Уикхэм.
"Арсенал" – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Ўзил (Гиббс, 83), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 64), Касорла, Рэмзи, Санчес (Артета, 75), Жиру.
|