Кеча тунда ЕЧЛ гурух босқичига саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Лондондаги Эмирейтс стадионида «Арсенал» - «Бешиктош» ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда канонирлар 1- 0 хисобида ғалаба қозонишди. Ха бу сафар хам турклар Лондонда мағлубиятга учради. Бу йил хам «Арсенал» ўз анъанасига содиқ қолган холда ЕЧЛ гурух босқичига йўл олди. Шу пайтгача Арсен Венгер шогирдлари саралаш босқичида мағлубиятга учрамаган. Ўйиндаги ягона гол 1 – таймга қўшиб берилган дақиқаларда урилди. Гол муаллифи - Алексис Санчес! Ха Санчес «Арсенал» таркибидаги дебют голини урди. Қизиқарли тамони канонирлар бу ўйини хам 10 киши бўлиб якунлашди. Ўйининг бош хаками Педро Проенсо 75 – дақиқада Дебюшига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва уни майдондан четлатди.
Арсенал Англия – Бешиктош Туркия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Санчес.
Арсенал – Шченсни, Дебюши, Косьельни, Мертесакер, Монреаль, Касорла, Уилшер, Фламини, Окслейд-Чемберлен, Озил (Чемберс, 76), Санчес.
Бешиктош – Зенгин, Кейбаши, Гюлюм, Франко, Рамон, Шахан (Торе, 63), Кавлак (Уйсал , 77), Хатчинсон, Озъякуп, Пектемек (Тосун, 87), Д.Ба.
Огоҳлантиришлар: Дебюши (14), Кавлак (23), Озъякуп (32), Франко (59), Чемберс (77), Хатчинсон (79), Уйсал (85), Шченсни (86), Торе (90).
Четлатиш: Дебюши (75).
Дастлабки ўйин: 0:0
Бу ғалаба «Арсенал» ни гурух босқичга олиб чиқди. Гурух босқичига қуръа ташлаш маросими бугун Монако шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан соат 20.45да бошланади.
Саватчалар билан танишинг:
Биринчи саватча:
"Арсенал", "Атлетико", "Бавария", "Барселона", "Бенфика", "Порту", "Реал", "Челси"
Иккинчи саватча:
"Боруссия" Д, "Базель", "Зенит", "Манчестер Сити", ПСЖ, "Шальке", "Шахтер", "Ювентус"
Учинчи саватча:
"Атлетик", "Аякс", "Байер", "Галатасарай", "Ливерпуль", "Олимпиакос", "Спортинг", ЦСКА
Тўртинчи саватча:
"Андерлехт", АПОЭЛ, БАТЭ, "Лудогорец", "Мальме", "Марибор", "Монако", "Рома".
livermore
Худойбердиев Нурмухаммад
|